Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
111
Бухорода эрта тонгдан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантаналар бошланди. Унда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, уруш фахрийлари, Марказий окрун қўмондонлиги ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари саф тортиб, “Мотамcаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Хотира –  абадий, қадр – муқаддас!

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев, улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабани қўлга киритишда мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларни, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизни самимий табриклади.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Дониёр Салимов бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар ҳам иштирок этишиб, она ватан тинчлиги йўлида жон фидо этган юртдошларимиз хотираларини ёд этишди.

Тадбирда иккинчи жаҳон уруши давридаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йиллари қўшиқ ва мусиқалари ижро қилинди.

Энг муҳими унга ташриф буюрган ёш авлод қалбида бугунги осойишта кунларга ўзбек халқи не-не машаққатларни енгиб эришганлиги ва бунинг қадрига ҳамиша етиб яшаш лозимлиги турли саҳна кўринишлари мисолида тушунтириб ўтилди.

9.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг