Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мард ва жасур ўғлонлар хотираси мангу барҳаёт
75
Мамлакатимизда ҳар йили “Хотира ва қадрлаш куни” байрами кенг нишонланади. Бу кунда фашизмга қарши урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар мард инсонлар ёдга олинади.
Мард ва жасур ўғлонлар хотираси мангу барҳаёт

Навоий вилоятида ҳам ушбу байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Навоий шаҳридаги Хотира майдонида ташкил этилган тадбирда улуғ ватан уруши фаҳрийлари, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, корхона, ташкилот ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда, божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, “Мотамcаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан кейин, вилоят божхона бошқармасида бунёд этилган ёдгорликка ҳам гулчамбарлар қўйилиб, ўз хизмат вазифаларини бажараётган пайтда ҳалок бўлган божхона фидойиларининг порлоқ хотираси ёд этилди.

Албатта, бу каби мард ўғлонлар жасорати дилларда мангу яшайди.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг