Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият
235
Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда.
Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати ўтказилаётган кенг қамровли байрам тадбирлари доирасида Хоразм вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик Урганчдаги Хотира майдонига ташриф буюришди ва “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Унда Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи К.Рахманов бошчилигида вилоят божхоначилари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.

Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз учун, бахтли турмушимиз учун фронт ортида фидокорона меҳнат қилган оталаримиз ва оналаримизнинг букилмас ирода ва жасоратлари намунаси биз учун абадий ўрнак бўлади.

 

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг