Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира ва қадрлаш куни муносиб нишонланди
296
Андижон шаҳрида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами бу йил хар доимгиданда ўзгача. Мотамсаро она монументи пойи гулларга тўлди.
Хотира ва қадрлаш куни муносиб нишонланди

Хотира майдонида Андижон вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туманлардан келган уруш қатнашчилари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик жам бўлди.

Унда Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов бошчилигида вилоят божхоначилари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.

Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари билан дилдан суҳбатлар қурилди, ёшлик йилларини эслаб жам бўлганларга ўзларининг уруш давридаги хаётий кечмишлари билан ўртоқлашдилар ва бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.

Маълумотларга кўра, иккинчи жаҳон урушида 97 мингдан кўпроқ Андижонликлар иштирок этган. Уларнинг 47 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш бахти насиб этмади.

Бугунги кунда вилоятда  50 дан зиёд иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлатимиз ва халқимизнинг доимий эътибор ҳамда ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда.

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг