Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистондан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилади
652
Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлик субъектларига мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йил 10 майдан бошлаб, Ўзбекистондан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари тўғрисида ДБҚ расмий-веб сайти орқали интерактив маълумотлар тақдим этишни йўлга қўйди.

Эндиликда тадбиркорлар http://ed1.customs.uz/selhoz/ ҳаволаси орқали республикамизнинг қайси ҳудудидан, қайси турдаги транспорт воситасида қайси мамлакатларга қанча миқдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганини реал вақт оралиғида онлайн тарзида кузатиб боришлари мумкин.

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон Қарори ижро доирасида амалга оширилди.

Ушбу маълумотлар тадбиркорларга экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг турлари, ҳажмлари ва етиштириш ҳудудлари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш орқали келгусидаги фаолиятларини режалаштириш имконини беради.

Шундай экан имкониятдан унумли фойдаланинг!

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2x3Yun9taWd-A 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори

10.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг