Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар навбатдаги “Карьера куни”да муносиб иштирок этишди
428
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ташкил қилинган “Карьера куни”да Давлат божхона қўмитаси ҳам фаол қатнашди.
Божхоначилар навбатдаги “Карьера куни”да муносиб иштирок этишди

Кўтаринки кайфиятда бошланган тадбирни университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Матёқуб Бақоев очиб берар экан, тадбирга ташриф буюрган ташкилотларга миннатдорчилик билдирди ҳамда таклиф этилган ташкилотлардан битирувчиларнинг интеллектуал салоҳиятидан келиб чиқиб тақсимотда фаол қатнашишларига чақирди.

Шундан сўнг, университет битирувчилари ўзларини қизиқтирган ташкилот вакилларидан маълумот олишга киришиб кетишди. Меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган ташкилот вакиллари томонидан уларнинг ҳар бир саволига батафсил ва тўлақонли жавоб берилди.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси вакилларига битрувчилар томонидан асосан, ишга кириш талаблари, божхона органларидаги ижтимоий муҳофаза ва хизмат жараёнидаги шарт-шароитлар тўғрисида саволлар берилди.  Уларнинг саволларига батафсил жавоб бериш билан бирга университетнинг Халқаро ҳуқуқ, халқаро муносабатлар ҳамда Халқаро иқтисодиёт ва менежмент факультетлари битирувчилари мутахассислиги жиҳатидан Давлат божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармалари ёки Ташқи иқтисодий фаолият постларига тўғри келиши айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ўттиздан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлари таклиф қилинган мазкур меҳнат ярмаркасида ҳар икки томон – битирувчи ва иш берувчи бир-бири тўғрисида батафсил маълумот олиш ва ўрганишига замин яратилди. Битирувчиларнинг божхона органлари фаолиятига бўлган қизиқишлари эса янада ортди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

11.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг