Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушни оёқ кийимга яшириш найранги фош этилди
341
Божхона ходимлари заргарлик буюмларини мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Кумушни оёқ кийимга яшириш найранги фош этилди

Ана шундай бир нечта уринишлар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида аниқланди.

Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро Б.И. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ушбу шахс кийимлари ичига полиэтилин пакетга ўраб яшириб олган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган оғирлиги 168 грамм сариқ рангли металлдан ясалган, қиймати 50 миллион сўмлик 15 дона узук, 2 дона билагузук, 7 жуфт зирак, 3 дона занжир ва 3 дона кулон заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро И.Л. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг оёқ кийимлари таглигига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 232 грамм кумушдан ясалган, қиймати 7 миллион сўмлик 17 жуфт зирак, 22 дона узук, 11 дона занжир, 4 дона билак занжирлари ва 5 дона занжир заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Фуқаро М.З.нинг безовталаниши зийрак божхона ходимларида бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, оёқ кийимларининг таглигига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 448 грамм оқ металлдан ясалган, қиймати 13 миллион сўмлик
30 жуфт зирак, 42 дона узук, 9 дона кулон, 31 дона занжир ва 5 дона билак занжир заргарлик буюмларини яшириб олиб ўтишга бўлган уринишини олди олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг