Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия” ичига яширилган “Дизель”
257
Бугунги кунда барча товарлар сингари ёқилғи маҳсулотларининг ҳам мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ва унинг қинғир савдосига бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида тўхтатиб қолинмоқда.
“Нексия” ичига яширилган “Дизель”

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.У бошқарувидаги “Нексия” русумли автоулов тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ҳар хил турдаги елим идишларга жойланган жами 400 литр дизель ёқилғиси борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир вақтида яна бир шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Яъни, Жиззах шаҳридаги М-39 автомагистрал йўли орқали ҳаракатланган, фуқаро И.С бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг ичида ҳам худди юқоридаги каби 400 литр ноқонуний дизель ёқилғиси бор бўлиб чиқди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

14.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг