Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғуфурушлар фош этилди
151
Божхоначилар томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.М  тўхтатилиб, холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.    

Натижада, ушбу шахснинг ёнидан  полиэтилен пакетга солинган 1,38 грамм “наша” гиёҳвандлик моддаси  борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро Ш.Б нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг ётоқхонасида 48,49 грамм гиёҳванд моддалар  сақлаб келинаётганлиги фош этилди.

Олинган маълумотларга асосан, яна бир фуқаро Қ.Ш нинг вақтинчалик яшаш хонадони белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ушбу шахснинг хонадонида ҳам 6,67 грамм гиёҳванд моддалар борлиги  қайд этилди.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган “марихуана” гиёҳванд моддаларининг умумий оғирлиги 56,5 граммга тенг эканлиги тасдиқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.  

14.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг