Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
115 миллион сўмлик ҳандон писта маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
236
Наманган вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Уйчи тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
115 миллион сўмлик ҳандон писта маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тадбир давомида тумандаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилувчи фуқаро С.И.нинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган омбори холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу омборда хорижда етиштирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қарийб 115 миллион сўмлик 2867 килограмм ҳандон писта маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг