Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон ресторанга яширилган сигаретлар
283
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 10 қутигача бўлган тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришларига рухсат этилади. Шунга қарамай қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Вагон ресторанга яширилган сигаретлар

Куни кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” чегара божхона пости ходимлари тамаки маҳсулотларининг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда республикамизга олиб кирилишининг олдини олишди.   

Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган йўловчи поездининг ресторан вагони божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, вагон ошхонасидаги идиш-товоқлар шкафининг таг қисмига яширилган, белгиланган меъёрлардан ортиқча ва оғзаки сўров жараёнида айтилмаган, жами 160 қути сигарет ва  5 литр алкоголь маҳсулотлари борлиги  аниқланди. Суриштирув жараёнида мазкур товарлар фуқаро Н.Х.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг