Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кабинага яширилган пақилдоқлар фош этилди
70
Ўзбекистон Республикасига пиротехника воситаларини олиб кириш тақиқланади. Одатда бу турдаги воситаларни яширинча олиб киришга уринишлар фақатгина янги йил арафасида кузатилади деб ўйлаймиз. Вахоланки, ундай эмас! Давлат божхона хизмати органлари ходимлари бу турдаги воситаларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши йил давомида кураш олиб боришади.
Кабинага яширилган пақилдоқлар фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаларидан бири божхона кўригидан ўтказилганида, унинг кабинасида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 2 турдаги 720 дона пиротехника воситалари яширилганлиги фош бўлди.

Қиймати 580 минг сўмни ташкил қилувчи мазкур пиротехника воситаларининг умумий оғирлиги 1,4 кг.ни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг