Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний даромад орттиришга уруниш оқибати қонунбузарларга қимматга тушди
302
Божхона ходимлари республикамизга товар моддий бойликларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Ноқонуний даромад орттиришга уруниш оқибати қонунбузарларга қимматга тушди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро М.Б.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 70 миллион сўмлик 27 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро А.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Ушбу хонадонда хам фуқаро М.Б.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли хужжатлари бўлмаган 94 миллион сўмлик 32 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан аниқланган 164 миллион сўмлик телевизорлар ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг