Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди
113
Республикамизга халқаро аэропортлар орқали кириб келишда, ҳар бир фуқаро томонидан божхона тўловларисиз қиймати 2000 АҚШ долларигача бўлган меъёрий товарларни олиб кирилиши мумкин. Бироқ, айримларини олиб киришга эса чекловлар мавжуд.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди

Хусусан, алкоголь шу жумладан пиво маҳсулотларини 2 литргача олиб киришга рухсат этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига Ф-1789, 12.06.1997й) кўра, Ўзбекистон Репсубликаси қонунчилиги билан белгиланган акциссиз олиб кириш меъёрлари доирасини истисно қилган ҳолда, 1997 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголь ичимликларни жисмоний шахслар томонидан республикамиз ҳудудига олиб кириш таъқиқланган.

Ҳар бир чегара божхона постида божхона қоидаларини тарғиб қилувчи видеороликлар ва стендлар жойлаштирилган. Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларига тортилмайдиган товарларни олиб кириш нормалари божхона органи ходимлари томонидан оғзаки тарзда тушунтириб келинмоқда.

Шундай бўлсада, йўловчи фуқаролар томонидан олиб кириш нормасидан ошиқча бўлган алкоголь маҳсулотларини декларацияламаслик ва яшириб олиб ўтиш ҳолатлари аниқланмоқда. Мисол учун, “Москва-Наманган” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон республикаси фуқароси С.Н. томонидан 13 литр алкоголь ичимликлари ва 5 лирт спирт маҳсулотини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш “Наманган аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг