Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси!
132
Инсоннинг энг катта душмани борки, бу нафсдир! Иродасизлик ортидан унинг домига тортилган кимсалар барча нарсасидан мосуво бўлади. Мисқоллаб йиғилган обрў-эътибор, ҳурмат-эҳтиром бир зумда нафратга айланади, ота-онаси, оиласи дийдоридан маҳрум бўлади.
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси!

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида  қонунбузарликнинг содир этилишининг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция –жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага суришига сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган Сурхондарё вилояти Нуроний жамғармаси раҳбари Шокир Хаджаев, учрашувда асосий эътибор қаратиши лозим бўлган масала яъни коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз эканлиги, инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик бўлиб, унинг бир илдизи коррупцияга боғлиқлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта муҳим масала саналиб, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир ходим ўзини дахлдор ҳис этса, бу борадаги муаммоларнинг ечими топилиб, мақсадга эришиш имкони пайдо бўлиши ҳақида сўз юритилди.  Шунингдек, тадбирга таклиф этилган Сурхондарё вилояти Нуроний жамғармаси фаоли Раимқул Тўраев, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Фахрийлар уюшмаси раиси Бахтиёр Намозов сўзга чиқиб, йиғилганларга диний ва дунёвий жиҳатдан коррупция жиноятининг салбий жиҳатлари ҳақида тушунтиришлар беришди.

Давлатимиз томонидан божхона ходимларини доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини янада яхшилаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Ходимлар учун хизмат уйлари бунёд этилиб, уларда барча қулайликлар ва шароитлар яратиб берилмоқда.

17.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг