Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестицион лойиҳалар божхоначилар диққат марказида
108
Бугунги кунда мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш мақсадида янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш тартиби соддалаштирилди.
Инвестицион лойиҳалар божхоначилар диққат марказида

Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистон каби ривожланаётган давлат иқтисодиёти учун хорижий инвестиция аҳамияти жуда юқори. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномада айтиб ўтилганидек, “Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги...”.

Шу боисдан ҳам, мамлакатимизга жалб қилинаётган хорижий инвестициялар улушини ошириш борасида божхона органлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасининг масъул ходимлари томанидан мунтазам равишда инвесторлар билан учрашиш, улар фаолиятида мавжуд муаммоларга амалий ёрдам кўрсатиш, қолаверса ҳуқуқий маслаҳатлар бериш амалиёти йўлга қўйилган.

Мазкур учрашувларнинг навбатдагиси Хатирчи, Навбаҳор туманлари, ҳамда Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ташкил этилди. Хусусан, Хатирчи туманида амалга оширилиши режалаштирилган замонавий технологиялар асосида боғдорчиликни ташкил этиш лойиҳаси бўйича хорижий инвестор Фасиҳи Раманди билан учрашилиб, маккажўхори ҳамда беда уруғларини Туркия давлатидан олиб келинишига доир божхона расмийлаштируви жараёнлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, “Тианченг” хорижий корхонаси томонидан мармар тошларни қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаси доирасида импорт қилинган товарлар учун божхона тўловларидан имтиёз олиш тартиби тушунтирилиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосасини олиш мақсадида мурожаат хати тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, 30 апрель – 1 май кунлари Навоий вилоятида ўтказилган “Invest in Navoi” II халқаро инвестицион форумда имзоланган лойиҳаларни қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича ишлар ҳам бошлаб юборилган.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Навоий хорижий инвестициялар жадал равишда ўзлаштирилаётган ҳудудга айланиб бормоқда. Бу эса, яқин келажакда албатта ўзининг ижобий самарасини беради.

17.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг