Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб – маънавият сарчашмаси
135
XXI аср –шубҳасиз ахборот асри. Инсон интернет орқали саноқли сонияларда дунёда юз бераётган воқеаларни билиб олиши, ўзини қизиқтирган исталган мавзудаги керакли маълумотга эга бўлиши мумкин. Аммо, интернет ҳеч қачон китоб ўрнини боса олмайди. Китоб ўқиш сурурини китоб ўқиган инсонлар яхши англайди.
Китоб – маънавият сарчашмаси

Яхши китоб – у қайси мавзуда бўлишидан қатъий назар инсонни ўша йўналишдаги билимларини оширади, тафаккурини чархлайди. Кўп мутолаа қилган инсон ҳаётга теран нигоҳ билан боқади. Инсон шахс сифатида камол топиши учун ҳам мунтазам китоб ўқиб туриши лозим.

Шу боисдан ҳам Ўзбекистонда давлат арбоблари, зиёлилар томонидан ёшларга китоб совға қилишдек эзгу бир ташаббус йўлга қўйилди. Бундай хайрли ишлардан божхоначилар ҳам четда қолаётганлари йўқ. Хусусан, Навоий вилоят бошхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам мактабгача таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйларига китоблар улашиб келинмоқда.

Бу каби эзгу ишлар ёшларимиз ўртасида китобхонликни янада кенг тарғиб қилинишида ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.

17.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг