Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда яна бир йирик инвестицион форум бўлиб ўтди
186
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилди. Биргина Навоий вилояти миқёсида йил бошидан инвесторлар билан бир неча бор музокаралар ўтказилиши, халқаро бизнес форумлар ташкил этилиши натижасида муҳим келишувларга эришилди.
Навоийда яна бир йирик инвестицион форум бўлиб ўтди

Мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида вилоятда 16-17 май кунлари Ўзбекистон-Америка-Канада бизнес-форумини бўлиб ўтди. Форумда Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Бош вазир ўринбосари Э.Ғаниев, Миссисипи штатининг губернатори Ф.Брайант, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчиси Ж.Вахабов, Канаданинг Ўзбекистондаги ишончли вакили Анни Гулен, АҚШ ва Канадалик салоҳиятли инвесторлар, халқаро экспертлар, вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси, ишбилармон доира вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Форумнинг асосий воқеалари 17 майда “Навоий” Эркин иқтисодий зонасида бўлиб, иштирокчиларга вилоятнинг мавжуд инвестицион имкониятлари бўйича видеоролик ва кўргазмали материаллар намойиш этилди. Хусусан, ҳудудларнинг қазилма бойликларидан самарали фойданиш, замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, транспорт соҳасини ривожлантириш, ёқилғи - энергетика, кимё саноатини ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Ўзаро манфаатли ва самимий руҳда бўлиб ўтган форумда бир қатор келишувларга эришилди. Жумладан, Томди туманида фойдали қазилмаларни қидириш ва ўрганиш, Навбаҳор туманида биоёқилғи ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўстириш ва қайта ишлаш, Навоий шаҳрида замонавий клиника ва диагностика марказини ташкил этишлойиҳалари шулар жумласидандир. Форумда умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестицион лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.

Албатта, бу каби бизнес форумлар мамлакатимизга янада кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда янги ишлаб чиқариш йўналишларини ўзлаштириш, бўш иш ўринларини яратиш, пировард натижада халқимиз учун қулай турмуш шароитларини яратишда ўзининг ижобий самарасини беради.

18.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг