Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она ватанга бўлган муҳаббат – энг олий туйғудир!
143
Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги – она Ватанни ҳимоя қилиши, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига ўз ҳиссасини қўшишида намоён бўлади.
Она ватанга бўлган муҳаббат – энг олий туйғудир!

Бугунги кунда, мамлакатимиз бўйлаб ёшларда ўз хизмат вазифаларида фаоллик кўрсатиш, ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантириш борасида кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида “Ўзининг она ватанига бўлган муҳаббати, ўз касбига содиқлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантириш” мавзуси бўйича учрашув ташкил этилди. Учрашувда бошқарманинг фахрийлар уюшмаси раиси Н.Рўзимуродов, Қарши шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси М.Нуров ҳамда бошқарманинг барча шахсий таркиби иштирок этди. Учрашув давомида сўзга чиққанлар, энг аввало, юртимизда истиқлол берган улкан имкониятлар тўғрисида, шунингдек,  тинчлик ҳукм сураётган мамлакатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда шароитларнинг қадрига етиш кераклиги тўғрисида сўз юритдилар.

Ўтказилаётган бу каби учрашувлар божхона соҳаси тизимида ҳар бир ходим ҳалол, пок бўлиб, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб хизмат олиб боришида ўзига хос аҳамиятга эгадир.

18.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг