Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қопларда хомашё ўрнида тайёр маҳсулотлар борлиги фош бўлди
202
Бугунги кунда юртимизда ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш учун янги имконият ва имтиёзлар яратилмоқда.
Қопларда хомашё ўрнида тайёр маҳсулотлар борлиги фош бўлди

Бироқ ана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, баъзи бир “уддабурон тадбиркор”ларимиз қонунга зид равишда божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарнинг ТИФ ТН кодини ўзгартириб, тайёр товарни хомашё сифатида олиб киришга уриниш каби салбий ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига хорижий давлатдан умумий қиймати 17 749 АҚШ долларига тенг бўлган, 15570 килограмм “Парда маҳсулотлари учун мато хомашёси” товари олиб келиниши лозим эди.

Божхона кўриги давомида божхоначиларда товарнинг ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш мақсадида товарлардан белгиланган тартибда намуналар олиб, комплекс экспертизага юборилди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу товарлар хомашё эмас, балки тайёр парда матолари эканлиги маълум бўлди.

Олиб қўйилган ушбу парда товарларга нисбатан 2,1 миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди ва жиноят иши қўзғатилди.

20.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг