Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортни ривожлантириш йўлида учрашув
137
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон гилос етиштириш ва уни экспорт қилиш бўйича АҚШ, Чили, Туркия ва Европа иттифоқидан кейин бешинчи ўринда туради.
Экспортни ривожлантириш йўлида учрашув

Айни пайтда мамлакатимиздаги гилосзорлардан йилига 200 минг тоннага яқин ҳосил олинади. Унинг 30 минг тоннадан ортиғи хорижий харидорларга жўнатилмоқда. Биргина ўтган 2018 йил давомида Фарғона вилоятида етиштирилган гилос маҳсулотлари экспорти 16 минг 321 тоннани ташкил этган бўлса, қиймати 68 млн 615 минг АҚШ долларни ташкил этган. Шундан 19,9 тоннаси ёки 100,1 минг АҚШдоллари Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинган эди.

Хўш, бу кўрсаткич озми-кўпми? Бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиришнинг иложи борми? Жаҳон бозоридаги ўрнимизни мустаҳкамлаш йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда?    

Бу борада Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигида вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари Хитой Халқ Республикасидан вилоятимизга ташриф буюрган бир гуруҳ тадбиркорларни вилоят ҳокимлигида қабул қилишди.

Учрашувда вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси мутасаддилари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида Хитойлик тадбиркор “Wuxi Tianran Agriculture and Forestry Technology” компанияси директори Руи Понг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўрганиш ва етиштириш билан шуғулланувчи корхона, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта  ишлаш фаолияти асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Фарғона вилояти гилосларининг экологик жиҳатдан тозалиги ва мазаси ширин ҳўл меваларни ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида катта салоҳиятга эга эканлигини яхши биламиз дейди, - Руи Понг.

Мулоқот давомида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Хитойга гилос экспорт қилишда тезкорлик билан божхона расмийлаштирувини ўтказиш ва ҳеч қандай муаммолар юзага келмаслиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, улар томонидан гилос махсулотларини қайта ишлаш учун қурилиши режалаштирилган лойиха доирасида олиб келинадиган технологик жиҳозлар бўйича божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиши бўйича хам тушинтиришлар берилди.

Учрашув давмида, ўзаро келишув асосида хитойлик тадбиркорлар вилоятимиз боғларида етиштирилган дастлаб 8 тонна гилосни сотиб олиш, кейин эса уни қайта ишлаш билан шуғулланиш истагида эканлигини билдиришди. Учрашув чоғида серқуёш юртимизда шарбатга тўлиб пишган гилоснинг сифати бузилмаган ҳолда қуритилган ва қадоқланган намуналари намойиш этилди.

Музокаралар якунида хитойлик тадбиркор ва Фарғона шаҳридаги “Сайқал” кўп тармоқли корхона раҳбари А.Ниёзов ҳамкорлигида қўшма корхона фаолияти шакллантирилишига келиб олинди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик кўлами тобора ривожланиб боришида мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ истиқболга мўлжалланган дўстона алоқалар муҳим дастуриамал бўлаётгани мамнуният билан эътироф этилди.

20.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг