Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жаҳолатга қарши маърифат билан
157
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда институт курсантларида ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Маълумки, ахборот ва коммуникация технологияларининг тобора ривожланиб бораётгани, мана шундай шароитда ёшлар онгига оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали бўлаётган ҳуружларни бартараф этиш, ёшларни мафкуравий таҳдидларга қарши курашувчанлик иммунитетини кучайтиришга қаратилган ишларни тизимли ташкил этишни тақозо этади.

Мазкур тадбирда Дин ишлари буйича қўмита масъул ходими Илҳом Марупов бугунги кунда ёшларни онгига таъсир этувчи ахборот хуружлари, уларнинг кўринишлари, мафкуравий полигонда ёшларнинг қарши курашувчанлик иммунитетини ошириш омилларига бағишланган маърузаси билан иштирок этиб, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш ва улардан жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси йўлида оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир давомида турли вайронкор ғояларга қарши курашишнинг бош омили бу буюк аждодларимиз яратиб қолдирган маънавий бойликлар, ёшларнинг китобхонлик савиясини ошириш орқали жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

21.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг