Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларни ноқонуний олиб чиқиб кетилиши олди олинди
325
Республикамиз ҳудудидан рангли металл ва унинг парчаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Рангли металларни ноқонуний олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Олтиариқ-Риштон-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.А бошқарувидаги “Hundai Porter II” русумли автомашина Риштон тумани ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида қўшни мамлакатга ноқонуний равишда ўтказиш мақсадида олиб кетилаётган умумий қиймати 6 миллион сўмлик таркибида қўрғошин рангли метали бўлган 2515 кг аввал фойдаланишда бўлган  аккумуляторлар борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш ҳолат Сурхондарёда ҳам аниқланди. Вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, Денов туманида яшовчи фуқаро А.А ва Термиз туманида яшовчи фуқаро Б.З.ларнинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада,  хонадонларда сал кам 12 миллион сўмлик 3234 килограмм рангли металл парчалари сотиб олиниб, сотиш учун сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг