Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Прадо»нинг хуфия жойига яширилган гашиш топилди
380
Гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
«Прадо»нинг хуфия жойига яширилган гашиш топилди

Аммо, шунга қарамай, бу зарарли иллат орқали мўмай даромад орттириш илинжида бўлганлар ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга ўзининг “Toyota Land Cruiser Prado” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро А.З. белгиланган тартибда “Клод” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомобиль ҳаво филтрининг ички қисмида 2,60 грамм тўқ кўк рангли, ўткир ҳидли “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг