Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Урганч” халқаро аэропортида талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди
115
Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали битирувчи талабалари билан “Урганч” халқаро аэропортида учрашув ташкил қилинди.
“Урганч” халқаро аэропортида талаба ёшлар билан  учрашув ўтказилди

Тадбирда дастлаб, ёшлар Урганч халқаро аэропорти учиб кетиш ва келиш зали билан яқиндан танишишди. Уларга бу ерда хизматнинг олиб борилиши, йўловчилар учун рўйхатдан ўтишдан бошлаб парвозга қадар бўладиган барча жараёнларда яратилган шарт-шароитлар, божхона назоратидан ўтиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Божхона тартиб-қоидаларига риоя қилмасдан ҳаракатланадиган йўловчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш чоралари, божхона назоратининг шакллари, ходимлар томонидан амалга оширадиган ҳатти-ҳаракатлар ҳақида батафсил тушунтириб берилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватан тинчлиги, чегаралар дахлсизлиги, юрт тараққиёти йўлида камарбаста бўлиш лозимлиги, ёш авлод қалбида ватан тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантиришдан иборатдир – дейди ТАТУ Урганч филиали Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Отабек Сапарбоев.

Шунингдек, замонавий кўрик қурилмалари, назорат техник воситалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Экскурсиядан сўнг эса ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга божхона ходимларидан жавоблар олишди.

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг