Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари
341
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари: ёшлар нигоҳида” мавзусида талаба - курсантларнинг республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий масалалари

Унда божхона тизими профессор-ўқитувчилари, курсантлари, амалиётчи мутахассислар, шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт, Тошкент давлат юридик, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетлари, Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиали, Тошкент молия, Тошкент кимё-технология, Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Миллий  гвардияси Ҳарбий-техника институтлари, Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни институт бошлиғи В.Эргашев кириш сўз билан очиб берди.

Конференцияда республикани ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастуридаги устувор вазифаларнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Хусусан, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида – макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат шароитини яратиш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишга қаратилган иқтисодий-ҳуқуқий асослар таҳлил қилинди. Шунингдек, мамлакат ривожига жиддий хавф сифатида қаралаётган – “хуфёна” иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, каби белгилаб қўйилган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, инвестициялар ва ижтимоий ривожланишга оид бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, инвестициявий лойиҳаларни бошқариш, бундай лойиҳалар билан ишлашда иш юритиш кўникмаларини ошириш, шунингдек, уларнинг мамлакат миқёсидаги устувор вазифаларга дахлдорлигини чуқурроқ англатиш масалалари муҳокама қилинди.

Юқоридаги вазифалар қаторида талаба-курсантларнинг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий тарғибот, инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув-тарбиявий жараёнлар сифатини оширишга қаратилган жиҳатлар қизғин ва конструктив руҳда муҳокама қилинди.

Конференцияда амалиётчи мутахассис ва профессор ўқитувчилар ўз тўплаган билим ва бой тажрибаларини талаба-курсантлар билан ўртоқлашдилар. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб олишди. Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

24.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг