Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар тарбиясида барча бирдек масъулдир!
225
Ёш авлодни баркамол, етук бўлиб вояга етишида оила, маҳалла, мактаб, умумий қилиб айтадиган бўлсак, барчамиз бирдек масъулмиз.
Ёшлар тарбиясида барча бирдек масъулдир!

Зеро, ёшлар тарбияси, давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларни келажакда малакали кадр бўлиб етишида бугунги кунда жиддий эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг Божхона институти тингловчилари ота-оналари иштирокида ташкил қилинган навбатдаги учрашув айнан шу масалага қаратилди.

Йиғилишда курсантларни маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш жараёнида ота-оналарнинг иштирокини янада кенгайтириш тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, фарзандлар тарбияси, ҳулқ-атвори, билим савияси ва бошқа масалалар юзасидан бошқарманинг тегишли бўлимлари билан доимо ҳамкорликда иш олиб боришлари, уларнинг оилавий, ўқиш ва хизмат фаолияти мобайнида дуч келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни биргаликда ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди.

24.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг