Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортнинг ривожланиши божхона органлари ва тадбиркорнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ
344
Тадбиркорларнинг экспорт ва импорт масаласидаги муаммо ва саволларига ўз ўрни ва вақтида жавоб қайтариб келаётган божхоначилар, уларнинг божхона постига мурожаат этишини кутмаган ҳолда, жойларга чиқиб, соҳа тараққиётига ғов бўлаётган масалаларни ўрганишда давом этишмоқда.
Экспортнинг ривожланиши  божхона органлари ва тадбиркорнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ

Яқинда худди шундай учрашувлардан яна бири Бухоро вилояти божхона бошқармаси Қоровулбозор ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилди. Унда асосий эътибор, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини яхшилаш мақсадида, хориждан олиб келтириш режалаштирилаётган техникаларга божхонадан тақдим этиладиган имтиёзлар ва экспортга амалий ёрдам масалаларига қаратилди.

Шундан сўнг божхоначилар Қоровулбозор туманида фаолият кўрсатувчи “Alfa izvest” корхонасига ташриф буюришиб, бу ердаги ишлаб чиқариш салмоғи билан яқиндан танишишди ҳамда корхонага божхонадан имтиёз қўллаган ҳолда олиб келтирилган янги техникаларни ҳам кўздан кечиришди.

Шу куни бўлиб ўтган тадбирлар давомида, божхона мутасаддилари тумандаги экспортни ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган тадбиркорлик субьектларига ташриф буюришиб, экспортёрларга давлатимиз томонидан тақдим этилаётган қулайликларни батафсил тушунтириб боришди.  

 

24.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг