Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найманкул овулида қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида тушунтиришлар берилди
266
Барчамизга маълумки, давлатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилган бўлиб, комиссия таркибига кирувчи идоралар томонидан бу борада бир қанча самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳам бу йўналишда  чора-тадбирларни амалга ошириб, комиссия томонидан алоҳида эътирофга сазовор бўлиб келмоқда.

Шундай профилактик тадбирлардан бири Найманкўл овул фуқаролар йиғинида бўлиб, унда “Найманкўл” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқароларга божхона соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Хусусан, жорий йилнинг 2 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланганлиги йиғилганлар эътиборига етказилди.

Учрашув давомида, фуқаролар ўзларини қизиқтирган божхона соҳасига оид саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

25.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг