Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун устуворлиги тараққиёт асоси
296
Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш мақсадида кўплаб тадбирлар учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Қонун устуворлиги тараққиёт асоси

Шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилояти Иқтисодий суди биносида бўлиб ўтди. Давлат божхона қўмитаси Божхона институти Махсус фанлар кафедраси бошлиғи А.Ўринбоев, Сурхондарё вилояти Маъмурий суди раиси З.Аллабаев, Сурхондарё вилояти Маъмурий суди судьяси А.Сайфуддинов ва барча туман маъмурий суд раислари, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Вояга етмаганлар бўйича комиссияси котиби О.Ашуров, Сурхондарё вилояти прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирокида ташкил қилинган учрашув айнан шу масалага қаратилди.

Семинарда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси"да қайд этилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиш эканлиги хамда ушбу устувор йўналишни ҳаётга татбиқ этишда божхона органлари туман, шаҳар маъмурий судлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, доимий равишда ўзаро фикр алмашиб келаётганини алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 505 та ҳуқуқбузарлик холатлари юзасидан маъмурий иш материаллари юритилганлиги ва мазмунан кўриб чиқиш учун туман, шаҳар маъмурий судларига юборилганлиги ва маъмурий судлар томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, қонуний қарорлар қабул қилинаётганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар якунида  иштирокчилар томонидан бундан буён суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, институт профессор ўқитувчилари билан доимий равишда ҳамкорликни ўрнатиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан янги-янги таклифлар, инновацион ғоялар билан иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинар тренинглар, давра сухбатлари ва бошқа тадбирларни доимий равишда ўтказиб бориш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.      

25.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг