Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарзандлар таълими ота-оналар эътиборида
241
Замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли ва ҳар жиҳатдан етук кадрларни тайёрловчи божхона тизимини ташкил этиш ҳамда унинг самарали фаолиятини йўлга қўйишда курсантлар ота-оналарининг алоҳида ўрни бор. Шу боис, “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплексида Божхона институти курсантлари ота-оналари билан ўқув йили якуни бўйича учрашув ташкил этилди.
Фарзандлар таълими ота-оналар эътиборида

Учрашув давомида мамлакатимиз миллий божхона тизимини шакллантириш ва такомиллаштиришга қаратилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, божхона сохасидаги ўзгаришлар ва курсантларнинг дарсларни ўзлаштириш натижалари ота-оналарга таништирилди.

Айтиш керак, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, миллий божхона тизимида малакали кадрларни тайёрлаш,  ходимлар ва божхона институти курсантлари учун яратилган кенг имконият ва шароитлар, шунингдек уларга юклатилган вазифалар билан ота оналарни таништиришдан иборат. Чунки, бўлажак божхона ходимини етук ва профессионал қилиб тайёрлашда соҳа мутахасислари билан бир қаторда уларнинг ота-оналари  ҳам масъулдир.

Учрашув сўнгида мавзу юзасидан ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

27.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг