Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастурининг олтинчи йиллик минтақалараро учрашуви давом этмоқда
217
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастурининг олтинчи йиллик минтақалараро учрашувининг иккинчи иш куни ҳам самарали кечди.

Тадбирда Афғонистон, Грузия, Озарбайжон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Қирғизистон, Қозоғистондан ташриф буюрган вакилларнинг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастурининг устувор ва зарурий жиҳатлари юзасидан кўргазмали маърузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари ўз чиқишларида глобал дастур доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир муҳим таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Хусусан, ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мухаммадиев томонидан containerComm дастурининг мобил версиясини яратиш, иштирокчи давлатларнинг божхона постлари жойлашган манзилни кўрсатувчи ягона харитани ишлаб чиқиш, хорижий давлатлардаги замонавий божхона терминалларининг фаолиятиюзасидан ўзаро илғор тажрибларни алмашиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Шунингдек, меҳмонлар тадбир давомида пойтахтимиздаги замонавий «CRAFERS» қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси фаолияти хусусан маҳсулотларнинг экспорт жараёни билан ҳам яқиндан танишишди.

Меҳмонларга дастлаб заводнинг бунёд этилиши тарихига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Умумий қиймати 62 миллион доллар бўлган ушбу корхона пойтахтимиздаги собиқ «Лак-бўёқ» заводи ўрнида ташкил қилинган. Завод биноси реконструкция қилиниб, 2018 йилнинг 5 октябрида ишга туширилган. Германия, Швейцария, Италия, Австрия, Голландия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. Қарийб 830 киши доимий иш билан таъминланган.

Корхона йилига 50 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 60 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Бундайширинликлар шу пайтгачаюртимизгаасосан импорт қилинарди. «CRAFERS»  фабрикасида тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари арзон ва сифатли бўлгани боис уларга ташқи бозорда ҳам талаб катта.

Меҳмонларда ушбу йирик ва истиқболли фабриканинг фаолияти ва маҳсулотларнинг экспорт жараёни чуқур таассурот қолдирди.

Шундан сўнг меҳмонлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ўзбек мумтоз қўшиқлари ва жаҳон классикаси намуналаридан баҳраманд бўлишди.

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг