Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бешта ташаббус асосида Андижондаги мактабларга китоблар совға қилинди!
96
Юртимизда баркамол авлод камолоти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Бешта ташаббус асосида Андижондаги мактабларга китоблар совға қилинди!

Ўғил-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллашиб бормоқда.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 20 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилган муҳим Бешта ташаббус, Ёшларни ижтимоий маърифий ва маънавий соҳалардаги билимларини янада ошишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Она Ватанимизда олиб борилаётган ана шундай ислоҳотларга бирдек елкадош бўлиш мақсадида Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги жамоа Андижон шаҳрида жойлашган бир нечта мактабларга ташриф буюриб, аввало мактаб битирувчиларини катта ҳаётга қадам босаётганликлари билан чин дилдан қутлади. Шундан сўнг мактаб кутубхонаси учун божхоначилар томонидан турли хил бадиий китоблар совға қилинди.

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли натижалар қўлга киритилди.

25.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг