Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хўжайлида экспорт салоҳиятини ошириш борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда
226
Бугунги кунда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда.
Хўжайлида экспорт салоҳиятини ошириш борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Бу борада, божхона ходимлари томонидан бошқа мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда экспорт фаолиятини амалга ошираётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда, уларга божхона соҳасига оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида фаол тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Шундай учрашувлардан бири, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида жойлашган “Хўжайли Агросаноат маркази” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди. Мазкур корхонада чет давлатдан олиб келинган замонавий иссиқхона комплекси ва логистика маркази ташкил қилинган бўлиб, асосан помидор ва бодиринг маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган.

Бундан ташқари марказда экспортёрларга енгилликлар яратиш мақсадида, экспортга йўналтириладиган  юкларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг пункти ҳам ташкил этилган.

Учрашув давомида, корхона вакиллари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

29.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг