Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - ҳалокатга йўл
369
Андижон вилояти божхона бошқармасида Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ҳамда вилоят Нуронийлар жамғармаси билан ҳамкорликда божхона органларида коррупцияни олдини олишга қаратилган “Она Ватанни севиш ва Коррупцияга йўл бермаслик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупция - ҳалокатга йўл

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов кириш сўзи билан очиб, коррупция ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, фуқароларни бошқарув идораларига ишончини сўндириши ва коррупциянинг мудҳиш оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтди.

Шунингдек тадбирда, вилоят Нуронийлар жамғармаси вакили Т.Рустамов ҳам сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, шу билан бирга, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан коррупцияни тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамма биргаликда жиддий эътибор қаратиши лозимлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир якунида ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек фуқароларга қонун талабларини атрофлича тушунтириш, улар хуқуқларининг поймол этилишига йўл қўймаслик, бу борада ходимларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

29.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг