Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пайариқда сайёр қабул ўтказилди
94
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Пайариқда сайёр қабул ўтказилди

Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Пайариқ туман ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти тадбикорлар билан сайёр қабул ўтказди.

Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов, Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Ҳамрақулов ва Савдо-саноат палатаси Пайариқ туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари В.Султонов ҳамда тадбиркорлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.  

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 май куни “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони тўғрисида маълумот бериб  ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, божхона брокери сифатида фаолият олиб бориши учун рухсатнома бекор қилинганлиги эслатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига асосан 2018 йил 1 июндан бошлаб товарларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш), йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш, реэкспорт, реимпорт божхона режимларига жойлаштиришда, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида божхона назоратини ташкил этиш бўлими инспектори Н.Мансуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 24 ноябрда “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон Фармони қабул қилиниши ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда божхона соҳасида туб бурилиш бўлганлиги, божхонада Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими тўлиқ режимда жорий этилганлиги тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов давра суҳбати иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожат қилишларини, бугунги тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбир давомида  Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Ҳамрақулов, “Челак томорқа хизмати” МЧЖ директори У.Омонов, Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази директори Д.Сувонов ва бошқалар божхона соҳаси билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга вилоят божхона бошқармасининг 66-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” эслатиб ўтилди. Тадбиркорлар билан бу каби учрашувлар мунтазам ўтказиб борилиши таъкидланди.

29.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг