Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш истиқболлари
284
Бугунги кунда республикамизда туризм соҳаси жадал ва барқарор ривожланаётган тармоққа айланди ва унинг фаолият йўналишлари кенг тараққий қилиб бормоқда.

Бу борада Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристларни воҳанинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан кенг таништириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, вилоят божхона, ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, Марказий банк вилоят бошқармаси, молия, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари ва тегишли мутахассислар иштирокида вилоятда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда тур операторлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда божхона ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  2022 йил 1 январига қадар қуйидагилар божхона тўловларидан озод қилинганлиги:

Яъни, асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахсларни улар томонидан тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан;

- тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини - белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан;

- туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини -Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:

ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари;

дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), моторли қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан озод этилганлиги юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўлга қўйилган Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ва вилоят божхона бошқарманинг  (362) 224-59-20-рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.  

  Тадбир якунида саволларга тегишли мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

31.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг