Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Республикамизда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун қандай қулайликлар яратилганини биласизми?
285
Республикамизда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун қандай қулайликлар яратилганини биласизми?

Товарлар экспорти божхона божи, акциз ва қўшилган қиймат солиқларидан озод қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5215-сон Фармони Товарлар экспортида божхона божи бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 212-моддасига мувофиқ Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) айланмасига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 230-моддасига мувофиқ, Акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишда акциз солиғи солинмайди.

Товарлар экспортида яратилган қулайликлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил
5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонига мувофиқ 2017 йил 1 январдан:
- экспорт маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш учун божхона йиғими товар божхона қийматининг 0,1 % миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50 %дан (101 165 сўм) кам бўлмаган миқдорда белгиланди (аввал ушбу йиғим 0,2 % миқдорида эди);
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони билан 2017 йил 15 декабрдан республикадан экспорт қилиниши тақиқланган товарларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосида экспорт қилишга рухсат берилди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 17 октябрдаги
ПҚ-3978-сон қарори 2018 йил 17 октябрдан бошлаб, мева-сабзавотларини божхона кўригини амалга оширмаган ҳолда экспорт қилишга рухсат берилди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонига мувофиқ 2017 йил 15 декабрдан:
- республикадан экспорт қилиниши тақиқланган товарларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосида экспорт қилишга рухсат берилди
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3451-сон қарори билан 2018 йил 1 январидан:
- тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарларни экспорт контракти тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, товарларнинг юк ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқишга рухсат этилди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан:
- илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар
ва механизмларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида экспорт қилиш бўйича белгиланган талаб бекор қилинди (аввал фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида экспорт қилиниши лозим эди);
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони билан:- карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб чиқиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо контракти доирасида бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилиши белгиланди (аввал бу каби рухсатнома ва сертификатлар ҳар бир партиядаги тегишли товарлар учун тақдим этилиши лозим эди).
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони билан 2018 йил
1 август бошлаб, республикадан мева-сабзавот маҳсулотларини “Ўзагроэкспорт” АЖнинг расмий веб-сайтида эълон қилинаётган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш бўйича талаб бекор қилинди (аввал барча экспорт шартномаларини ушбу веб-сайтдаги нархлар асосида тузилиши белгиланган эди).
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, 2018 йил 26 ноябрдан барча товарларга нисбатан экспорт шартномаларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди.
Республикамизда экспортёрлар учун яратилган мазкур имкониятларга қўшимча равишда, бугунги кунда ДБҚ томонидан барча ТИФ божхона постларида соат 18:00 дан сўнг экспорт товарларининг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш бўйича навбатчи ходимлар ташкиллаштирилган бўлиб, экспорт товарларнинг божхона назорати ҳамда расмийлаштируви кечаю-кундуз амалга оширилмоқда.

31.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг