Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳиятини ошириш - муҳим вазифа
293
Экспорт салоҳиятини ошириш, уни кенгайтириш, маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда экспортёр ташкилотлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ДБҚ Раисининг ўринбосари М.Салиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ 2019 йил 31 май куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Экспорт салоҳиятини ошириш - муҳим вазифа

Куннинг биринчи ярмида вилоят божхона бошқармасининг маъмурий биносида тадбиркорлик субъектларининг вакиллари ва тадбиркорлик уюшмалари иштирокида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тўлиқ етказилди.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5718-сон Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилганлиги ҳамда  қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари етказилди.

Учрашув муҳокамаси очиқ  мулоқот тарзида ўтказилиб, ДБҚ Раисининг ўринбосари М.Салиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятида  учраётган  муаммолари эшитилиб, божхона органлари  ваколати доирасида масалаларни ўрганиш натижасига  кўра  жойида ҳал этилди ва тегишли топшириқлар берилди. 

Шунингдек, ваколатли қўмита ва вазирликлар биргаликда ўрганиб чиқилиши талаб этиладиган масалалар юзасидан, қисқа муддатларда  ҳамкорликда ўтказиладиган ўрганиш натижасига кўра қўшимча ахборот тақдим этилиши юзасидан  тушунтириш  берилди.

Куннинг иккинчи ярмида  Ишчи гуруҳ ишлаб чиқарувчи ва экспортёр  корхоналарнинг  муаммоларини жойида ўрганиш мақсадида,  вилоятда  фаолият кўрсатаётган “Зарафшон Текстил”,  “Prime Ceramics”  ҳамда  “Каплансер Сам” номли корхоналарга ташриф буюришди. Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва муаммолари билан яқиндан танишилди. Божхона органлари ўз ваколати доирасида корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги барча масалаларни ҳал этишга тайёр эканлиги  маълум қилинди.

Айни ишчи гуруҳ томонидан Ургут туманидаги ишлаб чиқарувчи  экспортёр ташкилотларда учрашувлар ўтказилмоқда.

31.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг