Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Берунийда тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди
249
Маълумки давлатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қулайликлар яратиш мақсадида, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кўпгина фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
Берунийда тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди

Шундай қонун-ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш, яратилаётган қулайликлардан оқилона фойдаланиб, юртимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ташкил этилган учрашувда туман ҳокими Атабек Сапарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи Хайрулла Файзуллаев ва бошқарманинг мутасадди ходимлари, Амударё, Беруний, Элликқала ва Тўрткўл туманларида фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни тумани ҳокими А.Сапарбаев очиб, ҳозирги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бош вазир қабулхонаси ташкил этилганлигини таъкидлаб, яратилаётган қўлайликлардан унумли фойдаланиб, давлатимиз иқтисодиётининг ривожланишига ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда мамалакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрнини тубдан ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб қилиш, экспорт ҳажмини кенгайтириш хусусан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳам енгилликлар яратиш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу ташкил этилган учрашувнинг мақсади ҳам қабул қилинаётган янги норматив қонун-ҳужжатлар билан тадбиркорлик субъектларини таништириш эканлиги тадбиркорларга етказилди.

Сўнгра бошқарманинг мутасадди ходимлари томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича четдан олиб келинадиган айрим товарларга нисбатан божхона тўловларидан берилган имтиёзлар бўйича қабул қилинган янги норматив ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир давомида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг