Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она ватанга бўлган муҳаббат – энг муқаддас туйғу
361
Ватан ҳимояси барча касб эгаларининг бирдек бурч ва вазифаси ҳисобланади. Доимо ҳушёр ва огоҳ яшаш бугунги кун талабидир. Ёшларни ватанпарварлик туйғусида тарбиялаш, уларни Ватан маъносини теран англаб етишга ўргатиш, ватанпарварлик – юксак ахлоқий тамойил эканини тушунтириш долзарб вазифа саналади.
Она ватанга бўлган муҳаббат – энг муқаддас туйғу

Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам ходимлар ўртасида она ватанга бўлган муҳаббат, ўз касбига содиқлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантириш борасида мунтазам маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бу галги учрашув, “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти бўлими ходимлари шоир, ёзувчи ва драматург Қ.Матризаев, жамғарма ходими О.Юсупов ҳамда ДБҚ Фахрийлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими аъзолари А.Кулимов ва Ш.Собировлар иштирокида бўлиб ўтди.

Учрашувда, Ватан сўзи чуқур маъно мазмунга эга бўлган, муқаддас тушунча эканлиги, Ватан энг аввало ота-боболарнинг покиза хоклари ила шарафланган жойлиги, инсонни азиз ва мукаррам бўлиши уни Ватанни севиши, қадрлаши ва унинг равнақи йўлида хизмат этиши каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтилди. Бу каби тадбирлар ёш авлодни маънавий юксалиши, улар қалби ва онгида она юртга садоқат, ватанпарварлик, инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини шаклланишига хизмат қилиши шубҳасиз.          

Тадбир давомида шоир, ёзувчи ва драматург Қ.Матризаев ўзининг мардлик ва жасорат ҳақида ёзган шеърларидан намуналар ўқиб берди.  

Шундан сўнг, ДБҚ Фахрийлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими аъзолари А.Кулимов ва Ш.Собировлар мустақилликнинг илк йилларида Хоразм вилоятида божхона органлари фаолиятини ташкил этишда босиб ўтилган машаққатли ва шу билан бирга шарафли даврлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда божхоначилар учун давлатимиз томонидан яратилаётган қулайликлар ва кенг имкониятларнинг қадрига етиш кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида бошқарма раҳбарияти томонидан бундай учрашувларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида гапириб, бу борада божхона органлари олдига қўйилган асосий вазифалардан бири яъни мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир божхона ходими ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан, виждонан ва садоқат билан бажариши, тизим обрўсини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиши, фаолияти давомида тамагирлик, порахўрлик каби ёмон иллатларга йўл қўймаслиги, мурожаат қилган ҳар қандай шахс билан хушмуомала ва адолатли бўлиши талаб этилиши таъкидланди.

 

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг