Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ота-оналар билан самарали мулоқот ўтказилди
235
Оила давлатнинг, жамиятнинг асосий таянчи экан, унинг мустаҳкамлиги, тинч-тотувлиги, фаровонлиги ва барқарорлигидан жамият манфаатдордир. Ота-оналар маънавий ва жисмоний етук авлодни тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаёт қуришга тайёрлаш, замонавий касб-ҳунар сирлари билан қуроллантириши лозим. Оила мустаҳкамлиги маънавий ва жисмоний баркамол фарзанд гаровидир.
Ота-оналар билан самарали мулоқот ўтказилди

Республикамизда ёшларни ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига хизмат қилаётган олий таълим муассасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтининг ўрни катта.

Хусусан, куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Божхона институтида курсант ва тингловчиларнинг маънавий  аҳлоқий тарбияси, жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларда юксак маънавий, аҳлоқий, ватанпарварлик фазилатларини шаклллантиришда ота-оналар иштирокини кенгайтириш мақсадида курсантларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирни Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Б.Дадаматов кириш сўзи билан очар экан, Ўзбекистон Республикасининг божхона тизими ҳозирги кунда мамлакатимизнинг ички бозорини ҳимоя қилувчи, давлат хазинасини тўлдирувчи ҳамда бошқа бир қатор муҳим давлат аҳамиятига молик вазифаларни бажарувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда божхона органи ходимларининг Ватан олдидаги бурчини садоқат билан бажаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги қайд этилди. Институтда таълим олаётган ёшларни чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрларни тайёрлашда нафақат тизимдаги мутахассислар балки ота-оналарнинг ҳам роли катта аҳамиятга эга эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Тадбир давомида Божхона институти бошлиғининг биринчи ўринбосари  Ж.Қодиров сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимиз миллий божхона тизимини шакллантириш ва такомиллаштиришда, соҳага малакали кадрларни таъминлаб бериш йўлида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, Божхона институтида божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган янгича ўқитиш тизимини шакллантирилгани, ҳамда битирувчиларда етарли амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида 2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизими йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда курсантлар ота-оналарига институт ўқув-тарбия жараёнидаги янгиликлар, ҳар бир курсантнинг 2018/2019 йили семестр якунлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда хизмат ва ўқув интизомига риоя қилиш ҳолати юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув давомида дунёдаги энг улуғ неъматлардан бири бу оилавий тинчлик-хотиржамлик, фарзандларнинг келажаги ҳақида қайғуриш эканлиги, иштирокчиларга келгусида божхона тизимида хизмат қиладиган фарзандларининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмасликларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Тамагирлик, хизмат мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш  каби салбий иллатларга қарши курашишда оила аъзолари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзаро очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув якунида ота-оналар институтдаги таълим тарбия тизими ва уни янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг