Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди
308
Жорий йилнинг 3 июнь куни Наманган вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси Раисининг ўринбосари М.Салиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, маҳаллий корхоналар маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда экспортёр корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар билан навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди

Учрашувда Давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасида янги қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.

Учрашувда ДБҚ Раисининг ўринбосари М.Салиев сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш мақсадида экспорт ҳажмини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликларга алоҳида тўхталди.  

Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятида  учраётган  муаммолар эшитилиб, божхона органлари  ваколати доирасида масалаларни ўрганиш натижасига  кўра  жойида ҳал этилди. Шу билан бирга, ваколатли қўмита ва вазирликлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиши талаб этиладиган масалалар юзасидан қисқа муддатларда ҳамкорликда ўтказиладиган ўрганиш натижасига кўра қўшимча ахборот тақдим этилиши юзасидан  тушунтиришлар берилди.

Учрашувда кўтарилган масалалар муҳокамаси очиқ  мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Тадбир якунидан сўнг ДБҚ Раисининг ўринбосари М.Салиев бошчилигидаги ишчи гуруҳга вилоятдаги йирик ишлаб чиқарувчи ва экспортёр  корхоналарнинг  муаммоларини жойида ўрганиш мақсадида  вилоятда фаолият кўрсатаётган “Iftihor Kiyim Sanoat” МЧЖ, “FT TEXTILE GROUP” МЧЖ ҳамда “ART SOFT TEX” МЧЖ шаклидаги корхоналарга ташриф буюрди.

 Ташриф давомида мазкур тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва муаммолари яқиндан ўрганилиб, божхона органлари ўз ваколати доирасида корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги барча масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлиги  билдириб ўтилди.

3.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг