Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарзандларимиз келажагимиз нишонасидир!
409
1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами Сурхондарё вилоятида муносиб нишонланди. Қизиқ, “Халқаро болалар куни” нега айнан 1 июнь куни нишонланади? Бу борада бир қанча фаразлар мавжуд.
Фарзандларимиз келажагимиз нишонасидир!

Хусусан, илк марта мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. Ушбу конференция ўтказилиш санаси айнан 1 июнь кунига тўғри келган.

Байрамни кутаринки руҳда ўтиши учун бошқармада қўғирчоқ театрнинг сахна кўринишлари билан йиғилган азиз ва шириндан-шакар болажонларимизни байрам куни билан табрикладилар. Шу билан бирга, шу куни болажонлар ўртасида бошқармада шахмат ва шашка йўналиши бўйича спорт мусобақалари ташкиллаштирилди. Шундан сўнг, ғолиблар аниқланиб эсдалик совғалар билан тақдирланилди.

1.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг