Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олисдан излама, бахтни ҳеч қачон!
192
Ушбу шеър "Меҳр" операцияси доирасида юртимизга қайтарилган ватандошларимизга бағишланади.

 

Сени қучоқ очиб, кутдик барчамиз.

Хорижга адашиб кетган ватандош, 

Бегона эмассан, шу юрт фарзанди.

Ахир сен эрурсан бизларга қондош.

 

Меҳрнинг тимсоли бўлган бу ватан,

Етимга илинган сўнгги нонини,

Очлик ҳам букмаган фашист пойида.

Бир юз бир  ўзбекнинг  пок иймонини .

 

Қара чирой очар, кундан кун ватан,

Сен ҳам қайтиб келдинг нурли манзилга. 

Бунёдкор халқингни ёнида туриб,

Сен ҳам ҳисса қўшгин чексиз меҳринг-ла .

 

Она юрт тупроғин суртиб кўзингга,

Юртбошим меҳридан дилингда қувонч.

Уйғоқ нигоҳ  ила қараб ҳаётга,

Ғамларинг чекинди, музаффар ишонч.

 

Олисдан излама, бахтни ҳеч қачон,

Тинчликка байроқдир, менинг маконим

Тараққиёт бунда, юксалиш бунда

Жаннатмакон замин –Ўзбекистоним.


Нурбек Салом

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати бошлиғи

4.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг