Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш - асосий вазифамиздир!
117
Маълумки, божхона органлари томонидан божхона ва бошқа турдаги қонунбузарликларни барвақт олдини олиш, бу борада ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир сабабларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш - асосий вазифамиздир!

Бу борада Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳам мунтазам равишда жойларга борилиб ҳуқуқбузарликлар, уни олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, куни-кеча бошқарма масъул ходимлари Қарши туманидаги  “Кўчкак” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб,  мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашув ўтказишди. Ўтказилган учрашувда фуқароларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм каби салбий иллатларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, мамлакатимизга кириб келаётган фуқаролар томонидан турли мазмундаги тақиқланган материалларни билиб-билмасдан уяли алоқа воситаларига жойлаштириб, мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ҳолатлари тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.

Учрашув якунида эса фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил  жавоб олишди.

Ўтказилаётган бу каби учрашувлар халқимизнинг тинч ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда, ҳар биримизни ҳушёрликка ва огоҳликка чорлайди, десак муболаға бўлмайди.

4.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг