Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт – мамлакат тараққиётининг гаровидир
338
Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Экспорт – мамлакат тараққиётининг гаровидир

Термиз туманида жойлашган “Termez Cargo centre” логистика марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Н.Отажонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда, Сурхондарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари бошлиқлари ва ходимлари, тадбиркорлар, “Бир дарча маркази” мутасаддилари иштирок этишди.

Ҳозирги кунда экспортёр ташкилотлар томонидан берилаётган имкониятнинг ҳар хил талқин қилиниши оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини паст нархларда кўрсатган ҳолда экспорт қилиниши ҳолатлари ҳам учрамоқда. Маҳаллий ишлаб чиқариш мавжуд бўлишига қарамасдан, импортёрлар томонидан худди шу каби товарларни олиб келиниши, энг ачинарлиси эса, импорт товарларни юқори нархларда олиб кирилаётганлиги иқтисодиётимизга салбий таъсир қилиши мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

2019 йил 1 мартдан бошлаб товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви тўрт йўлакли тизим асосида амалга оширилмоқда. Божхона назорати ва расмийлаштируви соддалаштирилган тартибга ўтганлиги, эндиликда тадбиркорлар кам вақт ва сарф-харажат қилиб товарлар экспорт-импортини амалга оширишларига имконият яратмоқда. Келгусида ушбу тизимни янада такомиллаштириш, божхона тартиб таомилларини янада соддалаштириш борасида ишлар олиб борилаётганлиги тадбир иштирокчиларига айтиб ўтилди.

Шунингдек тадбир сўнгида, республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ўз ваколат доирасида барча амалий ёрдамларни беришга тайёр эканлиги ҳамда товарлар экспорти божхона расмийлаштирувини туну-кун амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Анжуман иштирокчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва мавжуд муамолар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

10.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг