Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасини фош этишди
86
Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасини фош этишди

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Чиноз туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг ётоқхонасидаги темир идишчада 1,97 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани фош этилди.

Шунингдек, текширув жараёнида фуқаро А.А. ўз кўрсатмасида уйи яқинидаги қаровсиз ер майдонида  каннабис ўсимлиги ўсганини ҳам маълум қилган. Шундан сўнг, мазкур ҳудуд текширилганда, 7 м2  ҳудудда 41 туп каннабис ўсимлиги етиштирилгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

12.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг