Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода болажонлар байрами муносиб нишонланди
201
1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан юртимизнинг турли маданият ва истироҳат боғларида ажойиб тадбирлар уюштирилиб келинмоқда.
Бухорода болажонлар байрами муносиб нишонланди

Худди шундай тадбирлардан яна бири куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун ташкиллаштирилди. Яъники,  вилоятда жойлашган “Ситора” истироҳат боғида божхона ходимларинингоила аъзолари учун ажойиб байрам тадбири уюштирилди. Унда болажонлар учун турли аттракционлар, мазали музқаймоқлар ва кўнгилочар ўйинлар ташкил этилдики, буларнинг бари уларга олам-олам завқ бағишлади. Зероки, болажонларнинг шодлигини кўрган яқинлари ҳам уларнинг хуш онларидан баҳра олиб, хордиқ чиқаришди.

Энг асосийси, бўлиб ўтган тадбирда нафақат болажонлар маданий дам олишди, шу билан биргаликда, истироҳат боғига ташриф буюрган божхоначиларнинг оила аъзолари бир-бирлари билан яқиндан танишиб, ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишди.

2.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг