Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аср вабосига қарши кураш – муҳим вазифа
301
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида бошқарма шахсий таркиби билан “Ичкиликбозлик, наркомания ҳамда ОИТС билан зарарланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази шифокор-маслаҳатчилари З.Асанова ҳамда Г.Абилдаевалар сўзга чиқиб, ОИТС касаллиги, унинг келиб чиқиш сабаблари, касалликнинг юқиш йўллари, унинг белгилари ва босқичлари, бугунги кунда республикамизда ушбу касалликдан азият чеккан фуқароларнинг турли хил тақдирлари, ОИТС билан касалланган инсонларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва уларнинг жамиятимиз тарақиётига салбий таъсири тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мутахассислар божхона хизмати ходимларига ОИТС касаллигининг салбий оқибатларини тушунтириш билан биргаликда, кундалик ҳаётда доимо тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилишни таъкидлаб ўтиб, уларни огоҳликга чақирди.

Шунингдек, ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мутахассиси С.Қаллибеков ҳам иштирок этиб, божхона органлари ходимлари томонидан шахсий автотранспорт воситаларини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар бериб, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган қонунчиликдаги сўнги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Османов мутахассисларга ташкил этилган ушбу тадбир учун самимий миннатдорчилик билдириб, бундай долзарб мазмундаги учрашувларни тез-тез ташкил этиш ва турли хил мавзуларда фикр алмашиш ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик келажакда ҳам давом этишига ишонч билдирди.

13.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг